Грузияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчихонаси ходимлари ватандошлар билан учрашиш ва уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тбилиси шаҳрига борди. Учрашувда ватандошларнинг Грузияда бўлиш тартиблари, улар дуч келаётган муаммолар муҳокама қилинди.
Иштирокчиларга доимий консулликларда рўйхатдан ўтиш, паспорт алмаштириш ва бошқа масалаларда тегишли тавсиялар берилди. Қийин вазиятда қолганларга муаммоларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Йиғилганларга миграция сиёсатини такомиллаштириш ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берилди. Жумладан, Ўзбекистон президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Изоҳ (0)