Россияда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ростов-Дондаги “АзовСтрой” ва Воронеждаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди. Красноярскда фуқаронинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган паспорти ундириб берилди.
Тулада қийин аҳволда қолган юртдошлар Москва—Наманган йўналишидаги авиарейс орқали ватанга қайтарилди. Благовешенскда мураккаб вазиятда қолган фуқароларга ҳуқуқий ҳамда моддий ёрдам кўрсатилди. Тулада ишсиз қолган фуқаролар бандлиги таъминланди.
Шунингдек, Уфа давлат нефть-техника университида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Изоҳ (0)