Тошкент шаҳрида Чилонзор ва Учтепа туманларида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” ГТФ хабар берди.

Келтирилишича, таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор ва Учтепа туманларининг қуйидаги ҳудудларига 27 март куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор тумани:
- Аҳоли истеъмолчилар: 7, 8, 9, 10, 16-мавзелар, С-мавзеси, “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Лутфий”, “Оқтепа соҳилбўйи”, “1-Қатортол”, “Нафосат”, “Диёр”, “Қатортол”, “Чўпонота”, “Боғзор”, “Оқтепа” МФЙларидаги 13 836 та кўп қаватли хонадон ва 1842 та ерли хонадон;
- Улгуржи истеъмолчилар: 68 та.
Учтепа тумани:
- Аҳоли истеъмолчилар: “Тепақўрғон”, “Қўрғонтепа”, “Кўхна Чўпонота”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Guzar” МФЙлари ва Учтепа тумани 11, 12, 13, 14, 15, 26-мавзеларидаги кўп қаватли 7379 та хонадон
- Улгуржи истеъмолчилар: 76 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Изоҳ (0)