• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Татаристонда 30 нафар аёлни ўлдирган “Волга маняги” умрбодга қамалди

    Татаристон Олий суди қарийб ўн йил қидирилган 39 ёшли Радик Тагировни 30 дан ортиқ кекса аёлларни ўлдирганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

    Фото: “РИА Новости” / Айбланувчи Радик Тагиров

    Маълумотларга кўра, 2011 йилнинг баҳор ва ёз ойларида Қозон бўйлаб 70 ёшдан 90 ёшгача бўлган ёлғиз кекса аёлларнинг бир қатор қотилликлари содир бўлган. Номаълум шахс хонадонларга кириб, уй бекаларини бўғиб ўлдирган, пулларни ўғирлаб, ғойиб бўлган. Деярли барча ҳужумлар эски Хрушчёв биноларида содир бўлган.

    Мўжизавий тарзда омон қолган жабрланганлардан бири тахминий эскизни яратишга ёрдам берган. “Ўрта бўйли ва ўрта ёшли эркак”. Масъуллар илгари шу каби жиноятлар учун судланганларнинг барчасини текширган, аммо бу ҳеч қандай натижа бермаган.

    Фото: РФ Тергов қўмитаси

    Уни қидириш учун тузилган махсус гуруҳнинг аниқлашича, жиноятчи хонадонларга ижтимоий ходим, газ хизмати ходими ёки уй-жой коммунал хизматчиси ниқоби остида кириб келган. У одамларнинг ишончини жуда осон қозонган. Махсус гуруҳ қурбонларнинг буюмларида номаълум шахснинг генотипини аниқлаган. Маълумотлар базасида ўхшаш ДНК намуналари мавжуд бўлмаган.

    2012 йил октябрь ойида қотилликлар тўхташига қарамай, тергов давом этган. Бир неча йил давомида минглаб эркаклар, жумладан, маҳбуслардан ДНК олинган. Қотил ижтимоий ишчи ёки ёлғиз нафақахўрлар рўйхатига кириш ҳуқуқига эга бўлган шахс экани тахмин қилинган. У ҳақдаги ҳар қандай ишончли маълумот учун уч миллион рубль мукофот эълон қилинган.

    2017 йилнинг март ойида Самарада уч нафар пенсионер бирин-кетин ўлдирилган. Қозоғистонда туғилган 37 ёшли Павел Шаяхметов гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Шаяхметов жиноятларни тан олган. Бироқ суд мажлисида у қандайдир моддалар таъсирида кўрсатма берганини айтган. У тергов изоляторида ўз жонига қасд қилганидан сўнг, жиноят иши тўхтатилган.

    Бир неча йил аввал қозонликлардан бири полицияга 35 ёшли ўғли Радик Тагиров бедарак йўқолгани ҳақида ариза берган. Улар қидирув ишини очиб, аёлни ДНК тестини топширишга юборган. Генотип “Волга маняги” билан қондош эканлигини кўрсатган. Тагиров федерал қидирувга берилган ва 2020 йил декабрь ойида Татаристон пойтахтидан унча узоқ бўлмаган қишлоқда ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, 2000 йилларнинг ўрталари ва охирида у икки марта қурол сақлаш ва ўғрилик учун судланган. У биринчи сўроқда айбига иқрор бўлган, жиноятларини ўзининг оғир молиявий аҳволи билан изоҳлаган. Суд-психиатрия экспертизаси унинг ақли расо эканлигини тасдиқлаган.

    Тагиров 30 та қотиллик ва бошқа бир қатор жиноятларда айбланган. 2022 йил охирида жиноий иш Татаристон Олий судига топширилган. Эртаси куни судланувчи ўзининг айбсизлигини айтган. 

    Менинг иқрорларим фақат таҳдид остида олинган ва рухсат этилмаган тергов усуллари натижасидир. Буларнинг барчасини ҳукмда инобатга олишингизни ва мен қилмаган ваҳшийлик учун ҳукм чиқармаслигингизни сўрайман, — деди у жараён иштирокчиларига.


    Унинг сўзларига кўра, Уфа, Иваново ва Пермда содир этилган жиноятларда унинг ДНКси аниқланмаган ва баъзи ҳолларда олинган генотип бир вақтнинг ўзида бир нечта одамга тегишли бўлган. Тагиров, шунингдек, аксар далиллар тўғри ўрганилмаганини ҳамда тергов унинг маълум вақтларда жиноят содир бўлган жойда бўлганини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этмаганини айтган.

    22.03.2024, 11:15   Изоҳ (0)   16110
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ангарлик маньяк»: Россияда 80 дан ортиқ аёлни ўлдирган маҳбус Украинадаги урушга бормоқчи

    16.01.2023, 00:16

    «Ангарлик маньяк»: 80 дан ортиқ аёлни ўлдирган маҳбус Украинадаги урушга юбориладими?

    16.01.2023, 23:43

    Россияда 80 дан ортиқ инсонни ўлдирган “ангарлик маняк”ка яна 10 йил қамоқ жазоси тайинланди

    22.11.2023, 12:00

    Германияда 30 йил давомида дўконлардан мол ўғирлаган аёл устидан суд бошланди 

    22.03.2024, 09:40

    Машғулот ўтаётган Хитой “спецназ”лари, ифторликка навбат кутаётганлар, мушакбозлик билан нишонланган Наврўз — 21 март суратлари

    21.03.2024, 23:05

    “Путинистон” китоби муаллифи Россиядан чиқариб юборилди 

    21.03.2024, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.