Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги сомсахона ҳавони ифлослантиргани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.

Айтилишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида ушбу ҳолат Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида юзага келгани маълум бўлди.
Ҳуқуқбузарлик содир этган фуқарога нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 95-моддасига асосан табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланди ва атрофлича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Изоҳ (0)