Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Айтилишича, Санкт-Петербургдаги “Балтийский берег”, “Северний поток”, Нижний Новгороддаги “Агрокомплекс Ветлуга”, Уфадаги “БиоТехТугузли” корхоналарида ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.
Екатеринбург шаҳрида иш берувчи томонидан олиб қўйилган Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжати қайтарилди. Пермда ишлаётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, Нижневартовскда қийин аҳволда қолган фуқаро Нижневартовск—Наманган авиарейси орқали ватанга қайтарилди.
Изоҳ (0)