463,94 грамм соф қуйма олтинни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахслар Булунғур туманида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда Булунғур туманидан ўтувчи М-38 автомобиль йўлининг “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Самарқанд—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Cobalt автомашинаси йўловчиси М.Р.нинг ёнида фуқаро Р.Т. томонидан Тошкент шаҳрида ўтказиш учун бериб юборилган оғирлиги 463,94 грамм бўлган баҳоси 368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)