Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримовга “майор” ҳарбий унвони берилди.
Бу ҳақида ўзбекистонлик боксчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида россиялик Магомед Курбановни мағлуб этиб, супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳибига айланганди.
Мадримов Ўзбекистонга қайтгач, унга Tahoe автомобили совға қилинди.
Изоҳ (0)