• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда қурилиши ва қайта таъмирланишига 16 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланган кўприк яна хавфли ҳолатга келиб қолди (видео)

    Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жойлашган, қурилиши ва қайта таъмирланишига 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган кўприк яна муаммога дуч келди. Бу ҳақда жамоатчиликка вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

    “Полвонтош” селгаси сув сатҳининг табиий ҳолатлар натижасида кескин пасайиб кетиши содир бўлмоқда. Бу ўз навбатида сув оқими тезлиги ошиб кетишига ҳамда кўприкнинг мустаҳкамланган кириш ва чиқиш, ён қиялик қирғоқларига зарар етказмоқда. Кўприкнинг оралиқ қурилмаси таянчлари узунлиги селга сатҳидан 15-20 метр чуқурликда жойлашганлиги сабабли, келгусида кучли сув-тошқин сувлари содир бўлиши кузатилса фақат кўприк қирғоқларига зарар етказиши мумкин, — дейилади кўприкда муаммо пайдо бўлгани ҳақида жамоатчиликка хабар берган вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси ахборот хизмати хабарида.
    Кўприкнинг қайта таъмирдан кейинги 2021 йилдаги ҳолати.
    Фото: “Дарё”
    Кўприкнинг қайта таъмирдан кейинги 2021 йилдаги ҳолати.
    Фото: “Дарё”

    Бошқарма мазкур кўприкнинг 2020 йилдаги қайта таъмирланишига 9 миллиард сарфланган демоқда. Бироқ, “Дарё” журналистининг мазкур кўприк ҳақидаги суриштирувлари натижасида 2020 йилда кўприкнинг қайт таъмирига 9,6 миллиард сўм сарфлангани маълум бўлганди. 

    Ушбу объект Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига молик 4Р105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён автомобиль йўлининг 76-километр қисмида “Полвонтош” селгаси устида қурилган кўприк ҳисобланади. Мазкур кўприкни қуриш учун “Термиз автойўл лойиҳа” МЧЖ лойиҳачи “Хўшбоқ Али Ангор” хусусий корхонаси бош пудратчи этиб белгиланган. Лойиҳачи томонидан объектнинг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 2020 йил 26 июнь куни экспертиза хулосаси олинган. Шундан сўнг, 24 август куни буюртмачи ва бош пудратчи ўртасида пудрат шартномаси тузилган. Шартнома қиймати 9 миллиард сўм бўлиб, 2020 йилда бўнак ва бажарилган ишлар учун 7,5 миллиард сўм, 2021 йилда эса 1,5 миллиард сўм маблағ молиялаштириб берилган. Пудратчи томонидан 2020 йилда 7,5 миллиард сўм, 2021 йилда 1,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Қурилиш монтаж ишлари тўлиқ якунлангач, 2021 йил 30 декабрь куни ишчи комиссия далолатномасига асосан объект фойдаланишга топширилган, — дейди масъуллар. 
    Кўприкнинг қайта таъмирдан олдинги 2020 йилдаги кўриниши.
    Фото: “Дарё”

    Ҳолат Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси назоратига олиниб, 2024 йил ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан объектдаги нуқсонлар бартараф этилиши билдирилган.

    “Дарё”да 2020 йилда эълон қилинган мақолада Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги “Кўганли” маҳалласида яшовчи аҳоли ҳудудда 6,5 миллиард сўмга қуриб битказилган кўприк ҳеч қанча вақт хизмат кўрсатмай қулаб тушганини, янги қурилаётган йўл ҳам худди шундай сифатсиз бажарилиб яроқсиз ҳолга келиб қолишидан қўрқаётганини айтганди. 

    Журналист билан суҳбатлашган аҳоли вакилларидан бири “Мана шу кўприк 1 йил 7 ой деганда шундай авария ҳолатига келиб қолди. Ҳолбуки, бу кўприкка 6,5 миллиард сўм сарфланганди. Иш сифатсиз бажарилгани учун кўприкнинг ‘умри қисқа’ бўлди. Биз йўлимиз ҳам шундай сифатсиз таъмирланиб, ҳеч қанча вақт ўтмасдан яроқсиз ҳолга келишидан қўрқяпмиз”, — деганди. Шундан сўнг Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Қумқўрғон туманидаги кўприк ҳақидаги мақолага муносабат билдириб, сифатсиз кўприк қурган қурувчи ишини дастлаб жиноят иши очишни рад этган транспорт прокуратураси ўрганаётганини маълум қилди. Ва кўприкнинг қайта таъмири учун 9 миллиард сўм сарфланишини очиқлаганди. 

    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналисти Сурхондарё вилояти Автомобиль йўллари Бош бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Рустам Ноқулов билан телефон орқали боғланиб, 16 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган кўприк муаммосини бартараф этиш учун бюджетдан тахминан яна қанча маблағ сарфланишига аниқлик киритишга уринди. Қолаверса, суҳбатдошга “кўприкнинг яна муаммога дуч келиши, аниқроғи сел сувлари сабаб кўприк қирғоқларининг зарарланиши аввалдан ҳисобга олинмаганми, оқибатлари ҳақида ўйланмаганми?”, дея савол берди. Суҳбатдош саволларни эшитгач, бунга мутахассислар орқали аниқлик киритиб беришини айтган бўлса-да, ҳозиргача бу ҳақда ахборот бермади.

    15.03.2024, 17:33   Изоҳ (0)   24713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда 6,5 млрд сўмга қурилиб, 19 ой хизмат кўрсатган кўприк ишини вилоят прокуратураси ўргана бошлади

    01.10.2020, 19:12

    «Қачонгача бюджет маблағлари, халқ ризқи талон-торож қилинади?» – Танзила Норбоева Қумқўрғонда қулаб тушган кўприк ҳақида

    09.10.2020, 07:41

    Сурхондарёда интернетда яроқсизлиги билан «машҳурликка» эришган ва 16,1 млрд сўмга тушган кўприк фойдаланишга топширилди

    06.04.2021, 18:34

    Тошкент вилоятида айрим ер майдонлари давлат захирасига қайтарилди 

    15.03.2024, 17:21

    Фарғонада бедарак йўқолган 18 ёшли икки қиз ҳамон қидирилмоқда 

    15.03.2024, 16:54

    Ўзбекистонда ўтган икки ойда қанча эгизак туғилгани маълум бўлди

    15.03.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.