Компания беш асосий ISO халқаро стандартлари бўйича сертификатлашдан ўтган Ўзбекистондаги биринчи чакана савдо тармоғига айланди.
Ўзбекистондаги энг йирик чакана савдо тармоғи ҳисобланган “Korzinka” ISO 9001, ISO 22000, ISO 45001, ISO 14001 ва ISO 50001 халқаро стандартлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги сертификатларни қабул қилди.
Тармоқ компаниядаги ҳам ташқи, ҳам ички жараёнларни мунтазам мукаммаллаштириб келади, сифатни яхшилаш технологияларини жорий этади – буларнинг бари энди бирданига бешта ISO сертификатлари олиниши билан тасдиқланди.
IСО сертификацияси нима?
ISO сертификацияси — бу корхона Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) томонидан ўрнатилган стандартларга мос келишини баҳолаш жараёни ва тасдиғи ҳисобланади. Ушбу стандартлар ташкилот фаолиятининг турли жабҳаларини қамраб олади. Жумладан, маҳсулотлар ва хизматларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш, бошқарув, экологик барқарорлик ва энергия самарадорлигини ўз ичига олади.
ISO халқаро стандартларининг афзалликлари
- ISO 9001 — бу бутун дунёда тан олинган сифат бошқаруви стандартидир. У ташкилотларга барча ҳажм ва соҳаларда ўз ишини яхшилаш, мижозлар кутилмаларига муносиб бўлиш ва сифатга содиқликни намоён этишда кўмаклашади. Унинг талаблари сифат менежменти тизимини (СМТ) шакллантириш, татбиқ қилиш, қўллаб-қувватлаш ва мунтазам яхшиланиши тартибини белгилайди. ISO 9001 стандартини татбиқ қилиш ташкилотда самарали жараёнлар қўлланилаётгани ва ходимлар жамоаси ўқиб-ўргатилганлиги, бу сифатли маҳсулотлар ва хизматларни қайта-қайта тақдим этишга замин яратаётганлигини англатади.
- ISO 22000 — озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида барча ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш босқичларида халқаро стандартларга жавоб беришни ангалатади. У ташкилот озиқ-овқат хавфсизлигига нисбатан эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш мезонларини белгилайди.
- ISO 45001 — соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш менежмент тизими бўйича биринчи глобал стандарт.
- ISO 14001 — корхонада экологик менежмент тизими (EМТ) татбиқ қилинганлигини тасиқловчи сертификат. Мазкур тизим ишлаб чиқариш жараёнларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришга ва тикланмайдиган манбалардан мақсадга мувофиқ тарзда фойдаланишга йўналтирилган. ISO 14001 қўлланиши манфаатдор томонларга атроф-муҳитга таъсир минимал бўлиши ҳақида кафолат беради.
- ISO 50001 — энергетик менежмент тизими. Энергия самарадорлигини татбиқ этиш ташкилотларга пул маблағлари, шунингдек, манбаларни тежаш ва иқлим ўзгаришлари даражасини пасайтиришга замин яратишда кўмаклашади. ISO 50001 ташкилотларни турли секторларда энергия менежменти тизимларини (EnМС) ишлаб чиқиш йўли билан энергиядан нисбатан самарали фойдаланишларини қўллаб-қувватлайди.
Сертификациялаш қандай ўтди?
ISO халқаро стандартларини татбиқ этиш бир қатор тадбирларни босқичма-босқич ўтказишни ўз ичига олди: ходимларга ISO халқаро стандартларининг асосий талабларини ўргатиш, мувофиқлаштирувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ички ҳужжатлар талабларини ходимларга ўргатиш, ички аудит ўтказиш ва сертификатлаш аудитига тайёргарлик.
Компания, сертификатларнинг ҳар бирини қўлга киритиш учун, шу тахлитда, ташқи сертификатлаш аудитдан ўтиши зарур эди. Ушбу жараён давомида компаниянинг интеграциялашган менежмент тизими халқаро стандартларга мослиги баҳолаб чиқилади. Бу пухта тайёргарлик, самарали чора-тадбир ва амалиётларнинг ташкилот ичида ҳам татбиқ қилиниши, қўллаб-қувватланишини талаб этарди.
“Korzinka”нинг ISO халқаро стандартларига мослиги бўйича ИМТ сертификатлаш аудитини Буреау Veritas халқаро сертификатлаш органи амалга оширди.
ISO халқаро сертификатлари уч йил муддатга берилади, бу даврда ҳар йил оралиғида ISO халқаро стандартлари талабларига мослик бўйича IМТ инспексион аудитлари ўтказиб турилади.
“ISO сертификатлари маҳсулот ва хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар хавфсизлигини ошириш, иш жойида хатарларни камайтириш ҳамда энг яхши, хавфсиз меҳнат шароитлари яратишга масъулият билан ёндашувчи ташкилотларга тақдим этилади. Бозорнинг доимо ўзгариб турадиган, бизнеснинг ҳар бир соҳасига тегишли талабларига жавоб бериш, чакана савдо соҳасида инновацияларни қўллаш — бутун бир фаолиятимизни ҳаракатлантирувчи кучдир. ISO халқаро стандартлари бўйича сертификатлаш энди биз томонимиздан белгиланган стандартлар мунтазам яхшиланиши учун платформани таъминлайди”, — дея таъкидлайди сифат назорати департаменти директори Алишер Тўраев.
“Стандартлар, даставвал, биз учун сара амалиётларда қўлланган самарали методика ва технологияларда синалган янги билимлар манбаи ҳисобланади. Бизнесимизда қўллаш учун энг мос стандартлардан биз компаниянинг ички ва ташқи жараёнларини созлаш учун асос сифатида фойдаланамиз. Барча бешта ISO сертификатларининг мавжудлиги эса жамият ва атроф-муҳит олдидаги сифат, хавфсизлик ва масъулият бўйича юқори стандартларимизни таъминлашда илғор ёндошувимизни эътироф этади. Бу, шунингдек, компаниямизнинг ижтимоий масъулияти ва унинг барқарор тараққиётга интилишини намоён этади”, — дейди “Korzinka” супермаркетлар тармоғи асосчиси ва Директорлар кенгаши раиси Зафар Ҳошимов.
Telegram: t.me/korzinkauzb
Instagram: instagram.com/korzinkauz
Facebook: fb.com/korzinkauz
Компания сайти: korzinka.uz
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)