Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари 2023 йилнинг октябрь ойида бошланган.
Саралашнинг дастлабки босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 учрашувда майдонга тушди. Туркманистон терма жамоаси билан бўлган меҳмондаги ўйинда ўзбекистонликлар 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Тошкентда бўлиб ўтган Эрон билан учрашувда 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 очко тўплаб турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.
Март ойида Ўзбекистон термаси Гонгконг терма жамоаси билан икки учрашувда майдонга тушади. Дастлабки учрашув 21 март куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да “Монг Кок” стадионида старт олади.
Мазкур учрашувда кореялик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Ким Во Сунг, унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жон Пил ва Канг Донг Ҳо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида эса Ким Да Ёнг ишлайди.
Изоҳ (0)