Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинлари 14 март, пайшанба куни бўлиб ўтди. Унда “Ливерпуль” “Спарта” жамоасини қабул қилди.
Ўйин Ливерпуль шаҳрида жойлашган “Энфилд” стадионида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда мезбонлар йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учрашувда ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, мисрлик ҳужумчи етти мавсумдан бери ҳар мавсумда 20 дан ортиқ гол уриб келмоқда. У инглиз клуби тарихидаги бундай серияли биринчи футболчига айланди.
Ушбу мавсумда Салоҳ “Ливерпуль”да барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 31 ўйинда майдонга тушиб, 20 гол ва 13 ассист қайд этишга муваффақ бўлди.
Transfermarkt мисрлик футболчини 65 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)