News cover

“Орадан иккита қиш ўтди, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ” — Отабек Бакиров энергетика вазирининг шикоятини танқид қилди

Отабек Бакиров энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг блогер постлари юзасидан қайта киритган шикоятини танқид қилиб чиқди. Журналистларга берган интервьюсида у вазирлик ресурслари муаммоларни ҳал қилишга эмас, танқидий фикрларни бостиришга сарфланаётганини айтди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

Бакировга кўра, энергетика вазирининг постлар юзасидан кетма-кет шикоят бераётгани тушунарсиз. У бу жараёнга вазирликнинг инсоний ва маъмурий ресурслари, шунингдек, ички ишлар, прокуратура, суд ва экспертиза тизимлари жалб қилинаётганини таъкидлади. Блогернинг айтишича, бир йил беш ойдан бери давом этаётган жараёнда тўрт марта экспертиза тайинланган, навбатдаги текширувлар эса ҳануз давом этмоқда.

Унинг таъкидлашича, шу вақт ва ресурслар энергетика тизимидаги узилишлар, газ тақчиллиги ва электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этишга йўналтирилганида, натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Бакиров, хусусан, қиш мавсумида миллионлаб ҳайдовчилар метан заправкалардаги газ бор-йўқлигини аниқлаш учун вақт йўқотаётганини, Avto24 иловасидаги маълумотлар эса бу муаммони ҳал қилмаганини эслатди.

“Орада икки қиш ўтди, аммо ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Агар Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳеч бўлмаса шу муаммони ҳал қилганида, унинг даъволарини ўринли деб билган бўлардим. Унда мен ҳам бемалол ‘ҳа, узр, Жўрабек Турсунпўлатович, ишлабсиз, раҳмат’, деган бўлардим”, деди Отабек Бакиров.

Блогер, шунингдек, вазирнинг шикояти фақат Avto24 ёки газ таъминоти ҳақидаги постлар билан чекланмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, вазир аризасига энергетика, Saneg, қувват танқислиги, “шиширилган лойиҳалар” ва соҳадаги бошқа муаммолар ҳақидаги твитлар ҳам илова қилинган. Бакиров буни вазир танқидий постларни йиғиш учун вақт топаётгани, бироқ тизимдаги муаммоларни ҳал қилишга етарли эътибор қаратмаётганининг белгиси сифатида баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалги аризаси бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилганидан кўп ўтмай, 2024 йил 26 декабрь куни эълон қилинган бир неча постлар юзасидан пойтахт ИИББга яна шикоят қилган. Унда блогернинг Telegram’даги бир неча постларига ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш сўралган.

Идора мазкур мурожаат юзасидан 2026 йил 23 январда жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор чиқарган. Аммо 2026 йил 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси ушбу рад этиш қарорини бекор қилган. Шундан сўнг материаллар Яшнобод тумани ички ишлар бўлимига юборилган ва ҳозирда иш қайта кўриб чиқилмоқда.

Бугун, 13:11

Ўзбекистон

“Орадан иккита қиш ўтди, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ” — Отабек Бакиров энергетика вазирининг шикоятини танқид қилди

Бугун, 13:11

Нимадир чайнайди, қошини чимиради, қадаҳ кўтаради: деярли ҳар бир фильмида бир хил ҳаракатни такрорлайдиган актёрлар

Бугун, 12:40

Тошкентда профилактика инспектори 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

Бугун, 12:38

Тошкентда жарима майдончасидаги BMW’ни ЙПХ ходими миниб чиққани рад этилди

Бугун, 12:25

Уч онанинг тарбиясини олган, орзусидаги ролни ижро этолмаган ва фарзандсизлик азобини ҳис қилган актриса Баҳора Арслонова 36 ёшда

Бугун, 11:57

“Улар имконсиз талаблар қўймоқда” — Трамп Эрон таклифини рад этди

Бугун, 11:36

Мундиалгача: 13:0 ҳисобидаги ғалаба ва 1994 йилдан бери узлуксиз иштирок – ЖЧ-2026 иштирокчиси Мексика терма жамоаси билан танишамиз

Бугун, 11:04

Қиз сабабли жанжал: Россияда Ўзбекистон фуқароси билан муштлашган эркак ҳалок бўлди

Бугун, 10:44

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Спорт

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: