Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига мувофиқ мамлакатда Наврўз байрами 10 кун давомида нишонланади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги маданият қўмитаси раиси ўринбосари Сабит Барлибоев хабар берди.
“Унинг маъно ва мазмунини янада бойитиб, ҳар йили 14—23 март кунлари ўтказиладиган “Наврўзнома” ўн кунлигини эълон қилиш таклиф этилди. Наврўз байрамининг ягона логотипи ҳам тасдиқланиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларига жўнатилди. Тарихга назар ташласак, Янги йил байрами 8-9 кун давом этган ва “Наврўзнома” деб номланган”, — деди Собит Барлибоев ва ўн кунлик ҳақида батафил маълумот берди.
- 14 март — “Қаршилаш куни”. Мамлакатнинг ғарбий вилоятларида бу анъана сақланиб қолган. Байрамни барча ҳудудларда нишонлаш таклиф этилмоқда.
- 15 март — Меҳрибонлик куни. Бу кун бутун мамлакат бўйлаб хайрия, меҳр-оқибат ва яхши қўшничиликка бағишланади. Вазирлик бундай акция ва тадбирларнинг ўтказилиши жамиятда хайрия маданияти, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам қадриятларини шакллантиришга хизмат қилади.
- 16 март – Маданият ва миллий анъаналар куни. Бу кун маданият, санъат ва миллий қадриятларни тарғиб қилишга бағишланган, республика бўйлаб турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
- 17 март - Шонйроқ куни. Шу куни оилавий қадриятларимизни тарғиб қилишга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади.
- 18 март — Миллий либослар куни. Барча ҳудудларда миллий либосларни оммалаштиришга қаратилган турли тадбирлар ўтказилади.
- 19 март — Янгиланиш куни. Бу куни баҳорги дарахт экиш анъаналарини давом эттириш таклиф этилди.
- 20 март — Миллий спорт куни. Барча вилоятларда миллий спорт турлари бўйича турли мусобақа ва турнирлар ўтказилади.
- 21 март — Бирдамлик куни. Бу куннинг ғояси инсонларнинг бир-бирига бўлган ҳурматини ошириш, тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга қаратилган.
- 22 март — Янги йил. Шу куни барча ҳудудларда этноовул ташкил этилиб, миллий маданий ва спорт тадбирлари, турли ярмаркалар ўтказилади.
- 23 март — Покланиш куни. Янги йилни янги мақсад ва янги умид билан кутиб олиш рамзи сифатида Наврўзнамнинг сўнгги куни Покланиш кунига айланади. Шу куни Қозоғистонада умуммиллий экологик акция ўтказилади.
Бундан ташқари, 14—23 март кунлари “Наврўз-бозорлик” мавсуми эълон қилинади. Шу кунларда чакана савдо нуқталарида оммавий савдо-сотиқ имкониятларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)