Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги ҳафтанинг ҳар шанба куни ишлайдиган автомобиль бозори бошқа жойга кўчирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, унинг ўрнида 6 та арзонлаштирилган кўп қаватли уй-жой қурилади.
Автобозор халқаро аҳамиятдаги А-373 М-39 автойўли—Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг 15-километридаги “Анор сотиш ва аҳолига бошқа маиший хизматлар кўрсатиш мажмуаси” ҳудудида иш бошлайди.
Изоҳ (0)