Бугун 3 март куни Мўғулистоннинг ғарбий қисмида, Россия билан чегарадан тахминан 340 км узоқликда 5,8 магнитудали зилзила қайд этилди.
Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри Чулуут қишлоғидан тахминан 26 км жануби-шарқда ва Байкалнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Хубсугул кўлидан тахминан 336 км жанубда жойлашган.
Эпицентрдаги силкинишнинг интенсивлиги МСК-64 шкаласи бўйича 7,6 баллни ташкил этди.
![](/static/2024/03/03/silkinish3-RQ0R3b2_.jpg)
Олимларнинг фикрига кўра, Евросиё ва Амур тектоник плиталари ажралиб турадиган Байкал рифт зонаси узунлиги тахминан 2 минг км ни ташкил қилади. Унинг марказий қисмида Байкал кўли, жануби-ғарбий қисмида — Хубсугул кўли (Мўғулистон), шимоли-шарқда — Байкал-Амур магистрал (БАМ) ўтадиган тоғли ҳудуд мавжуд.
2020—2022 йилларда Байкал яқинида сейсмик фаолликнинг ошиши кузатилди, кейин 2023 йил охирида бир оз пасайишдан кейин ушбу зонада бир нечта кучли зилзилалар қайд этилганди.
Изоҳ (0)