Россия ҳарбий кучлари Запорожье вилоятининг Марфопол аҳоли пункти яқинидаги бир қанча Украина истеҳкомларини назорат остига олди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Марфопол яқинидаги вазият яхшиланди. Ҳарбий кучларимиз Украина армиясининг бир нечта мустаҳкам нуқталарини назорат остига олди, — дея хабар берган “Биз Россия билан биргамиз” миллий ҳаракати раҳбари Владимир Рогов ҳарбий идоралар маълумотларига асосланиб.
Россия Мудофаа вазирлиги аввалроқ рус кучлари Донецк жанубидаги фронт чизиғидаги позицияларини мустаҳкамлагани ва душман хавфи бартараф этилганини маълум қилган эди. Вазирлик матбуот хизмати, шунингдек, сўнгги жангларда 410 нафар Украина аскари ҳалок бўлганини ҳам хабар берган.
Изоҳ (0)