Турли университетлардаги илмий гуруҳлар ҳайвонлар тилини тушунадиган нейротармоқлар ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Бунинг учун ҳозирда маълумотлар базаси тўпланяпти. Улар асосида сунъий интеллект ҳайвонларнинг ҳаракати, овози ва юз ифодасига қараб нима демоқчи эканлигини аниқлаб беради.
Тадқиқотчилар яқин 3 йил ичида ушбу соҳада катта муваффақиятга эришиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бундай нейротармоқнинг яратилиши кўплаб уй ҳайвони эгаларининг орзусини рўёбга чиқаради.
Яна бир лойиҳа Линкольн университети олимлари томонидан амалга оширилмоқда. Улар сунъий интеллект ёрдамида мушук ва кучукларнинг мимикаси ва овозини таснифлаб, таржима қилиб беради.
CEТI номли лойиҳа жамоаси эса китларнинг тилини шифрлаш устида тадқиқот ўтказмоқда. Мутахассислар китлар яшаш жойларига махсус микрофонлар ўрнатиш орқали уларни кузатади. Бугунги кунга келиб баъзи товушлар кетма-кетликларини 95 фоиз олдиндан башорат қилиш мумкин. Аммо китлар айнан нима ҳақида гаплашаётганини тушуниш узоқ йиллик изланишларни талаб этади.
Изоҳ (0)