• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Анъанавийлик сақлаб қолинади, совет даври услубидан воз кечилади: “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парк лойиҳаси ҳақида

    “Боқий Бухоро” тарихий-этнографик парки лойиҳасини амалга оширишда анъанавийлик сақлаб қолиниши, совет даври услубидан воз кечилиши таъкидланди.

    Марказий Осиё халқаро институти Бухорода қурилиши режалаштирилаётган ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган парк лойиҳаси юзасидан муносабат билдирди.

    Унга кўра, тарихий ва этнографик паркини яратиш лойиҳаси совет даврида модернизмининг оғир “қўпол” услубида яратилган, асосий ғояси ва хусусияти тарихни унутиш бўлган шаҳар тарихий ландшафтининг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олган ҳолда ҳудуддан фойдаланиш йўналишини ўзгартириш мақсадини кўзлайди. “Совет даврининг ёрқин даври”га зид равишда ўрта асрларга хос шаҳар манзараси агрессив қарама-қарши қўйилган жанубий йўналишдаги шаҳар биноларини кенгайтириш учун аввал фойдаланилган ҳудудда амалга оширишга мўлжалланган.

    Тарихий шаҳардан жануброқда, хусусан, қадимий Саллох хон шаҳар дарвозаси атрофида жойлашган ҳудуддан фойдаланиш ғояси анча узоқ тарихга эга. Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилган майдон тарихий, “қадимий” Бухорони “янги” совет шаҳрига айлантириш ғоясидан фойдаланиб шаҳар манзарасини ривожлантириш ҳудуди сифатида бир неча бор ўрганилган. Натижада ХХ асрнинг 60-80 йилларида ушбу ҳудудда совет модернизми услубида лойиҳалаштирилган катта ва баланд маъмурий бинолар, парк, стадион ва бошқа иншоотлар қад кўтардики, улар “тарихий” Бухоронинг кўринишига мутлақо тескари ва зид бўлган. Ҳудудни қисмларга ажратиш қадимий шаҳарнинг уйғун кўринишини атайлаб эътиборга олмасдан ўзгартирилган.

    ХХ асрнинг иккинчи ярми ва XXI аср бошида ҳудуд бир неча бор ўзгартирилган, баъзан парк ҳудудига айлантирилса, баъзан “экспериментал” меъморий лойиҳаларни амалга ошириш учун берилган, яна бошқа пайт Бош шаҳарсозлик режасидан ажралган ҳолда тизимсиз равишда янги меъморий лойиҳалар томонидан ўзлаштирилган, натижада у турли услуб ва шаклдаги бино ва иншоотлар қад кўтарган ҳудудга айланган.

    Ҳудудга тарихий-маданий ландшафт асос ҳамда тарихий маркази Бухоро бўлган мантиқий фазовий-ғоявий таркибий қисмини қайтариш — лойиҳанинг мақсадларидан биридир.

    Маълумот учун: шаҳардан ташқаридаги Саллох хон дарвозаси атрофидаги улкан ҳудуд тарихий хариталарда ботқоқлик сифатида берилади. ХIХ аср охирида бу ерда озроқ бинолар, боғ-роғлар, томорқалар ва бир нечта тупроқ йўллар бўлган, ХХ асрнинг биринчи чорагида эса бу жойлар далалар ва ирригация каналлари билан банд бўлган, бунда йўл тармоғининг асосий йўналишлари сақланиб қолган. Шаҳар ташқарисида жойлашган бу ердаги тарихий маданий ландшафт табиий хусусиятлар таъсири остида шаклланган: унга сувли қатламнинг ер юзасига яқин жойлашуви, жойнинг ботқоқлангани таъсир кўрсатган.

    Қуйида ХХ асрнинг 20 йилларидан ҳозирги вақтгача бўлган даврда ҳудудни қисмларга ажратишнинг морфологик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ҳудуддан фазовий фойдаланиш диаграммаси келтирилган. Бунга Бухорода “Тарихий ва этнография парки” лойиҳасининг таҳлили ҳам киритилган.

    Асосий вазифаси Бухоронинг тарихий марказини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган сайёҳлик кластерини ривожлантириш сифатида ҳудуддан фойдаланиш лойиҳаси маъмурий марказнинг янги жойга кўчирилиши ва майдондан Бухоро шаҳри ва вилоятининг (ҳудудида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган яна 7 та обида жойлашган) туристик салоҳиятини ривожлантириш компоненти сифатида мақсадли фойдаланиш учун топширилиши ҳақидаги қарор қабул қилингандан кейин ишлаб чиқилган.

    Лойиҳанинг ажратилган майдон доирасида амалга оширилиши давлат миқёсида қабул қилинган бир нечта қарорларнинг қабул қилиниши билан боғлиқ бўлган мантиқий асосга эга. Масалан, ҳукумат қарори билан Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг маъмурий марказини тарихий марказдан анча узоқда жойлашган янги жойга кўчириш ҳақида қарор қабул қилинди. Давлат ижроия органларининг аввалги жойлашув ҳудуди бўш ва мақсадли фойдаланилмай қолди. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг муҳим сектори сифатида туризмни ривожлантиришни жадаллаштириш ҳақидаги фармон, шунингдек, аввал давлат маъмурий маркази сифатида фойдаланилган майдоннинг мақсадли вазифаси ҳақидаги қарорга асосан, бўлажак сармоядорлар учун ҳудуддан сайёҳлик кластерини ривожлантириш ҳудуди сифатида фойдаланиш ва Бухоро тарихий марказини тегишли равишда сақлашнинг мажбурий формати белгиланди.

    Кейинги комплекс ўрганишлар шуни кўрсатадики, бинолар реставрация қилиш ва лойиҳа мақсадлари учун фойдаланишга яроқли ҳолатда эмас, шу жумладан, бунга фойдаланиш муддатлари тугагани, ишчи майдоннинг кичиклиги, замонавий ускуналар билан жиҳозлашнинг имкони йўқлиги ҳам сабаб бўлди.

    Кенгайтириш ва модернизация қилиш зарурияти туғилгани муносабати билан (ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси обидалари буфер ҳудудида буни амалга ошириш мумкин эмас), Бухоро вилоятининг янги маъмурий марказини “Гулчорбоғ” ва “Отбозор” маҳаллалари ҳудудидаги 1000 гектар майдонда жойлаштириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқич доирасида 100 га майдонда маъмурий марказ, хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўп қаватли турар-жой бинолари мажмуаси, кўнгилочар масканлар ва хиёбонлар барпо этиш белгиланган. Ўтказилган давлат тендери натижаларига кўра ғолиб аниқланди. Бу бўлажак инвестор — Enter Engineering компанияси.
    Бухоро вилояти ҳудудида “Бухоро тарихий маркази” Бутунжаҳон мероси объектидан ташқари, “Ипак йўли: Зарафшон-Қорақум йўлаги” трансмиллий номинация доирасида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган 7 та обида жойлашган: булар-Чашма Айюб, Варданзе қадимий шаҳри, Вобкент минораси, Баҳовиддин Нақшбанд меъморий мажмуаси, Чор Бакр мақбараси, қадимий Пойкент шаҳри.

    Лойиҳа шаҳар учун зарур бўлган туризм салоҳияти сегментини, шу жумладан, маҳаллий аҳоли ҳамда шаҳарнинг меҳмонларига кенг кўламли рекреацион салоҳият, кечки ҳордиқ, қўшимча меҳмонхона инфратузилмаси (булар шаҳарда ниҳоятида кам) кабиларни ривожлантиришни кўзда тутган. Лойиҳа 60 фоиз аҳоли манфаатларига ва 40 фоиз маҳаллий ҳамда халқаро туризм сегментларига йўналтирилган. Лойиҳани амалга ошириш доирасида яшил қопламалар 15-22 гектар майдонни эгаллайди, бу бугунги кунда ҳудуддаги яшил қопламалар майдонидан 3 баробар ортиқ.

    Мавжуд маълумотларга кўра, Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар оқимининг йил сайин ортиб бораётгани муносабати билан ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объекти “Бухоро тарихий маркази”га катта юклама тушмоқда. Бу сайёҳлар ва Бутунжаҳон мероси объекти ҳудудида яшаётган аҳолини зарур ресурслар билан таъминлашдаги қийинчиликлар билан боғлиқ. Ресурсларнинг чегаралангани шунга олиб келдики, ҳукумат, шунингдек, вилоят ва ҳудудий ҳокимият хорижий сайёҳлар, маҳаллий аҳолидан кўплаб шикоят олмоқда, бу шикоятлар кўлами анча кенг: оддий гигиена инфратузилмаси етишмаслиги ва шаҳарнинг тарихий қисми ўта гавжумлиги, турли нарх тоифасидаги хоналар етишмаслиги, ландшафт-рекреацион ва кўнгилочар масканлар камлиги каби масалалардир.

    Ўз ичига янги жойлаштирув жойлари, меҳмонхоналар, ресторан, кафе, музей, ҳунармандчилик ва сувенир маҳсулотлар ишлаб чиқариш устахоналари, шунингдек, кечки кўнгилочар ва ҳордиқ масканларини олган туристик хизматларни тақдим этишга катта эҳтиёж мавжуд.

    Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида ҳозирги кунда фақат битта миллий ресторан “Лаби ҳовуз” бор, у кунига ўзининг чегаравий имкониятларидан ортиқ даражадаги меҳмонларга хизмат кўрсатади. Ҳожатхона ва дам олиш масканлари етишмайди, бу ҳам мавжуд инфратузилма ортиқча юклама билан ишлаётганидан дарак беради. Юқори сифатли ва юқори даражадаги ҳордиқ олишга бўлган катта талабга қарамай, шаҳарда беш юлдузли меҳмонхоналар йўқ.

    Замонавий шаҳар тураржой биноларининг майдонлари ўрнига давлат маъмурий марказининг аввалги жойини лойиҳани амалга ошириш жойи сифатида белгилаш ҳам эҳтимоли юқори бўлган ижтимоий таранглик ва норозилик даражасини камайтириш мақсадини кўзлаган. Мавжуд маълумотларга кўра, ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси объекти ёнида қурилиш ишларини олиб бориш имкони йўқлиги, шунингдек, хусусий тураржой биноларни бузишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли (бу оммавий норозиликни келтириб чиқариши мумкин), Бухоро вилояти ҳокимияти Бухорода бўлажак сайёҳлик марказининг жойлашув жойини аниқлаш бўйича аҳоли ўртасида сўровнома ўтказди.

    Аксарият респондентлар маъмурий марказни кўчириш зарурлигини қайд этди, бу уларнинг фикрича, маҳаллий аҳоли учун қулайликлар ортиши, шунингдек, шаҳар марказига юкламанинг камайишига олиб келади ва бунда туризм соҳасига ҳеч қандай зиён етмайди. Бухоронинг тарихий маркази “тарихий ва этнография парки” лойиҳасига мантиқий боғлиқ равишда асосий туризм йўналиши бўлиб қолади. Бунга қўшимча равишда барча респондентлар шаҳарда “яшил” ҳудудлар ва жамоат жойларини кўпайтириш зарурлигини қайд этди.

    Лойиҳа шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг турли секторларига ижобий таъсир кўрсатади. Бухоро “Тарихий ва этнография” парки лойиҳасининг асосий функсионал вазифаси – қадимий Бухоронинг бой тарихи ва маданияти, ноёб моддий ва номоддий маданий меросини сақлаш, шунингдек, уларни халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдан иборат. Лойиҳа Бухоронинг тарихий маркази билан мантиқий боғлиқ. Бунда лойиҳанинг вазифалари қаторига қадимий шаҳардаги мавжуд жиҳатларни янги лойиҳага қарши қўйиш, устун қўйиш, алмаштириш эмас, балки улар ўртасида уйғунликка эришиш, “тарихий марказни” сақлаб қолиш, лойиҳани “Бухоро тарихий маркази” қадриятларига мослаштириш кабилар киради.

    Бу самарага эски шаҳар қисмида мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий секторларини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар сериясини амалга ошириш орқали эришилади. Шубҳасиз, кўп сонли атрибутларга эга бўлган Бутунжаҳон мероси объектининг буюк универсал қиймати асосий омил ҳисобланади.

    Янги лойиҳа қуйидаги йўналишларда хизматларни ривожлантириш учун имкониятлар яратади:

    • ҳозирда шаҳар тузилмасида тақдим этилмаган премиум даражадаги туризм сегментини яратиш;
    • фуқароларнинг барча ёш тоифалари учун рекреацияларни ривожлантириш, бунда ёшларга ва фаол дам олиш турларига алоҳида эътибор берилади;
    • декоратив-амалий ва халқ санъати билан боғлиқ маҳаллий бизнесни кенгайтириш учун (рақобатлашиш учун эмас) қўшимча имкониятлар.

    Тадқиқотлар ёрдамида маҳсулотларни сотиш учун дўкон, устахона ва шогирдларни ўргатиш учун ўқув хоналари бир жойда жойлашган шаклда ўрта асрларнинг корхонавий тадбиркорлик қилиш усули концепциясини шакллантириш муаммоси аниқланди. Тадқиқотлар ўрта аср устахонаси бизнес тузилмаси концепциясини шакллантиришдаги муаммони қайд этди, унда маҳсулот сотиш дўкони ҳам, устахона ҳам, талабаларни ўқитиш учун бинолар ҳам бир жойда жойлашган.

    Бухоронинг тарихий қисмида бу форматдаги ўрта асрга хос устахоналар деярли йўқ. Қўлбола ишлаб чиқариш маҳсулотлари турли жойларда жойлашган. Лойиҳа эса устахоналарнинг анъанавий корхона шаклидаги тузилиши концепциясига амал қилиш учун шароит ва имкониятлар яратишни кўзда тутган.

    Шуниси қизиқки, ХIX аср ва ХХ аср бошларида Саллах Хон дарвозаси ҳудудида мўйна ва теричилар, шунингдек қассоблар дўконлари бир жойда жойлашган.

    ХIX-ХХ асрларда Бухорода ҳунармандчилик устахоналарининг жойлашуви. Тери заводлари ва Саллах Хон дарвозаси жойлашган жой харита-схемада ҳаворанг билан белгиланган.

    Ҳаво ҳарорати юқори бўлган фаслларда қулай дам олиш. Лойиҳани амалга ошириш натижасида кўкаламзорлаштириш, суғориш, фаввора, анъанавий сув таъминоти ва сувдан фойдаланиш тизимларини йўлга қўйиш орқали микроиқлимнинг ўзгариши ва ҳаво ҳароратининг 4-5 даражага пасайишига эришиш режалаштирилган.

    Бухоронинг бу қисмида ер ости сувлари ер юзасига жуда яқин жойлашган. Тарихдан бу ҳудуд деҳқончилик ва экинзорларни ривожлантириш учун қулай бўлган ботқоқли ҳудуд эди.

    • Маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг кечки дам олишлари учун шароит яратиш;
    • йирик миллий ва халқаро тадбирлар ўтказиш учун имкониятлар ва шароитларни яратиш.

    Айни пайтда Бухоро глобал ва вилоят обрўсини оширишга хизмат қиладиган тадбирларни ўтказиш учун етарли инфратузилмага эга эмас. Шу билан бирга, 2025 йилда вилоятда замонавий дизайн ва ҳунармандчилик бўйича биринчи биенналесини ўтказиш режалаштирилган.

    Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш мақсадида ижодий ва инновацион салоҳиятни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш учун ЮНЕСКО нинг “Ижодий шаҳарлар тармоғи” ғоясини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича платформа тайёрлаш.

    Тарихий-этнографик истироҳат боғи ҳудудида анъанавий Бухоро меъморчилиги ва замонавий шаҳарсозлик услублари уйғунлигини ифодаловчи объектлар, жумладан этнографик музей, тарихий кварталлар, чойхоналар ва миллий таомлар ресторанлари, турли ҳунармандчилик дўконлари ва анъанавий ирригация ва дренаж тизимлари — ариқ ва ҳовузлар бўлади. Шунингдек, мажмуа марказида мусиқали фаввора ўрнатиш режалаштирилган. Лойиҳа “Бухоро тарихий маркази”нинг турар-жой фаолиятига алоҳида эътибор қаратиб, маҳаллалар фаровонлигини оширишга, шунингдек, иқтисодий ва ижтимоий хилма-хилликни таъминлаган ҳолда тарихий шаҳарларни маданий мероснинг муҳим элементлари сифатида асраб-авайлашга хизмат қилади.

    2025 йилда Бухорода биринчи замонавий дизайн ва ҳунармандчилик биенналеси бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистонни халқаро санъат ҳамжамиятига қўшиш ва унинг дунёдаги маданий-тарихий обрўсини ошириш имконини бериши кутилмоқда.

    2023 йил 31 октябрда ЮНЕСКО Бухорони “ижодий шаҳарлар тармоғига” (УCCН) қўшганини эълон қилди. ЮНЕСКО нинг “Ижодий шаҳарлар тармоғи” дастури 2004 йилда ташкил этилган ва ҳар икки йилда янгиланади. У ижодкорликка — барқарор шаҳар ривожланиши двигатели, ижтимоий интеграция ва маданиятнинг дунёга таъсирини кенгайтириш учун сармоя киритмоқчи бўлган шаҳарлар ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун мўлжалланган.

    Дастур БМТ ташаббусларини, жумладан, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда ушбу дастурга дунёнинг 300 га яқин шаҳарлари киритилган. “Ижодий шаҳарлар тармоғи” етти ижодий йўналишни қамраб олади: декоратив-амалий ва халқ амалий санъати, дизайн, кино, гастрономия, адабиёт, медиасанъат ва мусиқа. Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Бухорони декоратив-амалий ва халқ амалий санъати йўналишида тақдим этди, шунингдек, Бухорода ижоднинг ушбу соҳасини ривожлантиришнинг тўрт йиллик режасини тақдим этди.

    Лойиҳа тарихий узлуксизлик ва шартлилик, тарихий воқеликка ҳурмат ва концепцияни ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш жараёнида шаҳар тузилмасининг органик ривожланишини ҳисобга олиш тамойилларига асосланади. Ўрта асрларда бинолар бўлмаган, ботқоқли ҳудуд бўлган жойда амалга ошириш режалаштирилган Бухоро “тарихий-этнографик истироҳат парки” лойиҳаси кўриниши ва таркиби жиҳатидан ХIX аср — ХХ аср бошларидаги даврга хос ўсимликлар ва буталар кўп бўлган экологик маскан яратиш тамойилига асосланади.

    Лойиҳа доирасида шаҳар тузилишини ривожлантиришни режалаштириш ўрта аср шаҳар тузилишини ифодаловчи элементларга асосланади: ўрта аср шаҳарларининг ўз вақтида ташқи шаҳар девори билан белгиланган чегаралари (ҳозирда йўқ бўлиб кетган), реконструкция қилинган Саллах Хоннинг дарвозаси (археологик тадқиқотлар давомида жойлашуви аниқланган), органик ривожланган йўл тармоғининг йўналиши, ички кўчалар, маҳаллаларнинг жойлашуви.

    Турли соҳалар мутахассислари иштирокидаги энг мақбул меъморий ечимлар бўйича муҳокама ва изланишлар давомида лойиҳа Бухоронинг тарихий қисми, морфологияси ва шаҳар қиёфасининг яхлитлиги билан мантиқий боғлиқликдаги кўринишга эга бўлди. Бунда Бухородаги “эски” бино-иншоотлар тузилиши аутентиклигини “Тарихий ва этнологик парки”нинг янги биноларини оддий қабул қилиб, шу билан бирга уларни ана шу жиҳатлар асосида ажрата олиш зарурияти ҳам инобатга олинди.

    Турли соҳа мутахассислари иштирокида мунозаралар ва энг мақбул меъморий ечимларни излаш жараёнида лойиҳа уни шаҳарнинг тарихий қисми билан боғлайдиган шаклларни олади, лойиҳа тузилиши дизайни мантиғини ва Бухоронинг тарихий қисмини, шаҳар қиёфасининг морфологияси ва яхлитлигини бўйсундиради. Шу билан бирга, тарихий-этнографик истироҳат боғи лойиҳасининг янги биноларидан “эски” Бухоро иншоотларининг мувофиқлиги аниқлаш қобилияти ва оддий идрок даражасида ажратиш зарурати ҳисобга олинади.

    Шундай қилиб, лойиҳада жойга хос маҳаллий белгилар ва параметрлар намоён бўлади, яратилган янгиликлар билан бирга анъанавийлик ҳам сақланиб қолади.

    28.02.2024, 21:00   Изоҳ (0)   13136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Боқий Бухоро#тарихий-этнографик парк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.