“Толибон” кон ва нефть вазирлиги Амударё ҳавзасидан қазиб олинган хом нефть миқдори кунига 1350 тоннага етганини маълум қилди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.
Вазирлик матбуот котиби Ҳумоюн Афғон бу миқдорда хом нефть 24 қудуқдан қазиб олинаётганини айтди. Ҳозирда Қошғарий конида 15 та, Ангут конида 6 та ва Оқдарё конида 3 та қудуқ ишламоқда. Бу қудуқлардан олинадиган нефть мамлакат ичида хусусий сектор томонидан қайта ишланади.
“2024 йил охиригача Амударё ҳавзасидаги нефть қудуқлари сони 47 тага кўпаяди, нефть қазиб олиш ҳажми эса уч минг тоннага етади”, — дейди вазирлик
Амударё нефть кони Афғонистон шимолидаги Сарпол, Жузжон ва Фарёб вилоятларида жойлашган. Бир йил олдин “Толибон” нефть қазиб олиш шартномасини Хитойнинг CPECC компаниясига топширган эди. Ушбу шартнома муддати 25 йил бўлиб, бу муддатда Қошғарий, Зумрадсой, Бозор Коми, Оқдарё ва Ангут конларидан 4500 квадрат метр майдонда нефть қазиб олиниши керак.
Изоҳ (0)