“Толибон” ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққоний одамлар сиёсат ҳақида гапириш ўрнига “ибодат” қилишлари кераклигини айтди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Ҳаққоний 27 февраль куни диний мактабда ўғил болаларнинг битирув маросимида қатнашди. Маросимда у одамлар сиёсат ҳақида гапира бошлагани, лекин ибодат қилиш “яхшироқ” эканини айтди.
“Эркак ва аёллар сиёсат борасида шундай бўлиши керак эди ва шундай бўлади, деб гапирмоқда. Бу ҳақда кўп ўйламанг, Аллоҳга кўпроқ сажда қилинг, шу яхшиси”, — дейди Сирожиддин Ҳаққоний.
У ўзларининг сиёсатини ҳимоя қилиб, Афғонистон муваққат ҳукуматининг режими савдолашилмаслигини таъкидлади.
“Толибон” ҳукуматга келгач, унинг режимини танқид қилганлар қамоққа ташланди. Яқинда “Раwадари” ташкилоти “Толибон” 2024 йилнинг дастлабки олти ойида афғон фуқароларининг инсон ҳуқуқларини кенг ва мақсадли поймол қилганини айтди.
Изоҳ (0)