Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясига йирик торнадо ёпирилди. Бу ҳақда The Watchers нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, торнадо 60 дан ортиқ турар жой биносига зарар етказган, бинолар ва дарахтларнинг қулаши натижасида 22 киши жабрланган.
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, торнадо кундуз куни соат тўртлар атрофида содир бўлиб, бир қанча ҳудудларга таъсир кўрсатган.
Ҳозирда воқеа жойида тозалаш ишлари ва қурбонларни қидириш давом этмоқда.
Изоҳ (0)