Техас штатининг шимолий қисмига торнадо ёпирилди. Камида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Ўт ўчириш бўлими бошлиғи Пол Датчернинг сўзларига кўра, икки киши Перритон марказида, яна бири эса шаҳарнинг шимоли-шарқий қисмидаги трейлер паркида ҳалок бўлган. Бўрон туфайли 75 дан 100 нафаргача одам жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Шунингдек, шаҳардаги уйлар ва корхоналар, жумладан, ўт ўчириш бўлими жиддий зарар кўрган.
Хcеl Energy энергетика компанияси хабарига кўра, шаҳардаги энергетика объектлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилган.
Умумий ҳисобда Техасда 200 мингдан ортиқ уй ва корхоналар электр таъминотисиз қолган.
Қайд этилишича, Техас губернатори Грег Эббот оператив ёрдам кўрсатиш учун давлат ресурсларини жалб қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида АҚШнинг жанубий ва ўрта-ғарбий штатларида кучли бўрон ва торнадо туфайли 32 киши ҳалок бўлганди.
Изоҳ (0)