Аукционда 12 минг 500 долларга “Юлдузлар жанги: Эпизод IV — Янги умид” фильми сценарийси сотилди, уни Ҳаррисон Форд Лондондаги ижара уйида унутиб қолдирган. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Ушбу сценарий 1976 йил 15 март санаси билан битилган ва фильмнинг тўртинчи қоралама нусхаси эди. Франшизада Хан Соло ролини ижро этган Ҳаррисон Форд уни Ҳартфордширда суратга олиш жараёнида ўрганиб чиқаётган эди.
Лотни австралиялик хусусий коллекционер сотиб олди.
Қизиқарли томони, мазкур сценарий The Adventures of Luke Starkiller (“Люк Старкиллер саргузаштлари”) деб номланган ва якуний қисмидан кесиб ташланган қаҳрамон ва саҳналарни ўз ичига олган.
Сценарийдан ташқари, Ҳаррисон Форд у уйда суратга тушиш вақти ва режалари битилган дафтар ва қайдлар тўпламини ҳам қолдирган. Уларни британиялик харидор 6 минг долларга сотиб олди. Сотилган қоғозларнинг барчаси Ноттинг Ҳиллдаги хусусий уйда тахминан 50 йил давомида сақланган.
“Юлдузлар жанги” франшизаси сценарийлари биринчи марта сотилаётгани йўқ, ундан аввал ҳам сценарийлар мўмай пулга сотилган. Ушбу лот барчасидан қиммат эканлиги билан янги рекордни эгаллади. Бу эса ўз навбатида, мухлисларнинг фильмга бўлган иштиёқи ва қадрини намоён этади, — дейди аукциончи Жонотан Тороуд.
Изоҳ (0)