“Ланс” фаолиятини атрофлича ёритиб келаётган Lensois сайти ҳар учрашувдан кейин жамоанинг энг яхши ўйинчисини аниқлаш мақсадида ўзига хос сўровнома ташкил қилади. Мухлислар ўйин тугаши билан эртаси куни соат 9:00 гача овоз бериш йўли билан энг фаол футболчини аниқлайди.
“Реймс” ва “Ланс” ўртасидаги ўйиндан кейин ташкил этилган сўровнома натижасига кўра, мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси номига Абдуқодир Ҳусанов сазовор бўлди.
Унда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 46 фоиздан кўпроқ овоз олган ҳолда биринчи ўринни эгаллаган. Ҳусановдан кейинги поғонани Франковски 20 фоиз овоз тўплаган ҳолда эгаллаб турибди. Кучли учликни якунлаб берган Саид Уэслида 18 фоиз овоз мавжуд.
Сайт мутахассислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирган.
“Абдуқодир Лига 1 доирасида олтинчи бор майдонга тушди. Жонатан Градит ўрнида ўйнаган ўзбек футболчиси ўзига бўлган ишончни доим оқламоқда. Бош мураббий “Фрайбург”га қарши ўйин олдидан ҳимоячини синаб олаётган бўлиши мумкин”, —дейди сайт эксперти.
Изоҳ (0)