Арктика антициклони таъсирида 20—22 февраль кунлари Қозоғистон шимоли, шарқи, жануби-шарқи ва марказида аномал совуқлик кузатилади. Бу ҳақда “Казгидромет” хабар берди.
Жанубий циклон таъсирида ғарбий, шимоли-ғарбий, жануб ва жануби-шарқда бўрон бўлиши, тоғли ҳудудларда эса кучли қор ёғиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати ғарбда кечаси 10-25, кундузи 5-15, шимолий ва марказий ҳудудларда кечаси 28-38, кундузи 15-23 даража совуқ бўлади. Шарқий ҳудудларда кечаси 32-45, кундузи 20-32, мамлакатнинг жануби-шарқида кечаси 15-25 даража, кундузи эса 0-13 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади?
Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон ҳудудига кириб келган совуқ ҳаво массаси ўз таъсирини сақлаб туради. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража совуқ, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача, кундуз кунлари 19—20 февралда 3 даража совуқ—2 даража илиқ, 21—23 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)