18 февраль куни Жазоир Исроилнинг Фаластин анклавига қилган вайронкор ҳужуми фонида Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига тақдим этди. Бу ҳақда халқаро нашрларга асосланиб, Anadolu агентлиги батафсил хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, резолюция лойиҳаси 20 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилади. Агар мазкур резолюция кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланса, Исроил олдида фақатгина ҳарбий амалиётларни тўхтатиш йўлигина қолади.
Жазоир БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси эмас. Жазоир тақдим этган лойиҳага кенгашда вето ҳуқуқига эга бўлган АҚШ қарши чиқиши тахмин қилинмоқда.
АҚШнинг БМТдаги вакили Линда Томас-Гринфилд ҳам Жазоирнинг резолюция лойиҳаси қабул қилинмаслигига ва Вашингтон лойиҳани рад этиш учун вето ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигига ишора қилган.
Хабарда айтилишича, Жазоир лойиҳаси халқаро Жиноят судининг ўтган ойдаги Исроил режими устидан чиқарган қарорига асосланиб, Ғазода гуманитар мақсадларда зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақиради.
Изоҳ (0)