17 февраль куни Исроил томонидан Ғазо марказида жойлашган Дайр ал-Балоҳ ҳудудидаги аҳоли пунктларига уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида 30 нафар фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
CNN нашри Ғазо марказига уюштирилган ҳужумлар бўйича изоҳ олиш учун Исроил мудофаа кучлари билан боғланишга уринган. Аммо ҳозирча Исроил расмийлари ҳужум сабаблари ва оқибатлари ҳақидаги саволларга жавоб бермаган.
ҲАМАС назорати остидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 7 октябрдан бери Ғазода ҳалок бўлганлар сони жами бўлиб 28 858 кишига етган. 68 291 киши яраланган. Исроил расмийлари 7 октябрдан бери ҲАМАС гуруҳининг 10 мингга яқин жангчиси ўлдирилганини маълум қилди.
Хабарда халқаро нашрларнинг Ғазо ҳақида тақдим этаётган маълумотлари мутлақ тўғри бўлмаслиги мумкинлиги айтилган. Чунки ҳудудга кириш чекланган. Маълумотларни текширишнинг имкони йўқ.
Изоҳ (0)