Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 126,3 млн сўм моддий зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тегишли мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Олмазор тумани “Аллон” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Д.К. ноқонуний майнинг ферма ташкил қилганлиги аниқланди.
Ушбу майнинг ферма электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиши натижасида жами 126,3 млн сўм миқдорда моддий зарар етказганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)