Калифорниянинг Анахайм шаҳрида 18 февраль куни UFC 298 турнири бўлиб ўтади.
Турнирнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифаси вакиллари Александр Волкановски ва Илия Топурия ўртасида кечади.
“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Волкановскини қўллаб-қувватлаб, унинг Instagram саҳифасидаги постига “Олға, чемпион”, дея изоҳ қолдирди.
Волкановски сўнгги бор 2023 йилнинг октябрида Ислом Махачевга қарши жанг қилганди ва 1-раунддаёқ нокаутга учраганди.
Топурия эса 2023 йилнинг июнь ойида Жош Эмметга қарши октагонга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)