“ПСЖ” Килиан Мбаппе билан шартномани узайтиришни истамоқда.
Журналист Франсуа Давиднинг маълум қилишича, парижликлар Мбаппега 2 мавсум учун 160 миллион евролик шартнома таклиф қилган.
Шунда Килиан ҳар мавсум учун солиқлардан ташқари 80 миллион евродан ишлаб топиши мумкин бўлади.
Футболчининг ўзи “Реал”га ўтишни хоҳлайди. Бироқ, мадридликлар унга Беллингҳам ва Винисиусдан юқори маош бермаса, Килиан Парижда қолиши мумкин.
Изоҳ (0)