“Пахтакор” футболчиси Азизбек Турғунбоев фаолиятини Туркияда давом эттиради.
Туркиянинг “Сивасспор” клуби Турғунбоев трансферини эълон қилди. Азизбек янги жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолади.
29 ёшли футболчи Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 2 та голга муаллифлик қилди. Дастлаб, гуруҳ босқичида Австралия дарвозасини ишғол қилган бўлса, нимчорак финалда Таиландга қарши баҳсда ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)