Украина президенти Владимир Зеленский Александр Сирскийни Украина Қуролли кучларига янги бош қўмондон этиб тайинлади. Бу ҳақда у навбатдаги видеомурожаатида маълум қилган.
“Мен генерал-полковник Александр Сирскийни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони этиб тайинладим”, — деди Владимир Зеленский видеомурожаатда.
Шунингдек, у аввалги бош қўмондон Валерий Залужнийга 2 йиллик хизмати учун миннатдорлик билдириб ўтди.
“Икки йиллик хизмат учун генерал Залужнийдан миннатдорман. Мен биргаликда эришган ҳар бир ғалабамиз учун миннатдорман ва бу урушни қаҳрамонларча бошдан кечираётган барча украиналик аскарларга раҳмат. Армияда нималарни ўзгартириш кераклиги ҳақида бугун очиқ гаплашдик. Шошилинч ўзгаришлар зарур. Мен генерал Залужнийни Украина жамоасида қолишга таклиф қилдим. Агар рози бўлса, миннатдор бўлардим”, — деди Украина президенти.
Аввалроқ Валерий Залужний бош қўмондон вазифасидан озод этилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган, лекин расман эълон қилинмаганди.
Изоҳ (0)