АҚШнинг тижорат нефть захиралари ўтган ҳафтада 5,52 миллион баррелга ошиб, 427,43 миллион баррелга етди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлигининг ҳафталик ҳисоботида айтилади.
Бензин захиралари 3,15 миллион баррелга қисқарди ва 250,99 миллион баррелни ташкил этди.
Тижорий дистиллят захиралари эса 3,22 миллион баррелга қисқариб, 127,57 миллион баррелга етди.
Мутахассислар нефть захираларининг 2,07 миллион баррелга, бензин захираларининг эса 1,5 миллион баррелга ошишини ва дистиллят захираларининг 2,5 миллион баррелга қисқаришини кутган эди.
Изоҳ (0)