Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Экопарк ходими жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Мирзо Улуғбек тумани бўлими инспекторлари назоратига олиниб, ўрганилди. Ўрганишлар натижасида қиш кунларида дарахтлар уйқуда бўлишига қарамасдан дарахтлар шохларига шакл берилаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича “Экопарк” ходимига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79 -моддаси 1-қисми билан 1 700 000 минг сўм жарима, 1 020 000 зарар белгиланди.
Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Экологик партия фракцияси аъзолари Экология вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан дарахтларни кесишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборганди.
Фарғонада бир ҳафта давомида экологияга зарар етказган 99 киши жаримага тортилди, шунингдек, Фарғона вилоятининг Бағдод туманида бир туп чинор дарахтини ўзбошимчалик билан кесган фуқарога табиатга етказилган зарар учун 47 миллион 775 минг сўм жарима ёзилганди.
Изоҳ (0)