Шавкат Мирзиёев уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилишда 16 туман ҳокимларининг лавозимга лойиқлиги кўриб чиқишни топширди.
Мажлисда ўтган йили ҳудудларда 2 мингта кўп қаватли уй-жой қуриб, аҳолига топшириш бўйича олинган режа тўлиқ бажарилмай қолгани, яъни 124 та уй-жой қурилиши якунланмагани, қурилган уйлардан 450 таси ҳалигача фойдаланишга топширилмагани қайд этилди.
Бундан ташқари, уй-жойга талаб юқори бўлса-да, 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, туман ҳокимлари буни режа ҳам қилмагани танқид қилинди.
Бош вазирга Нукус, Қоровулбозор, Навбаҳор, Косонсой, Нуробод, Олтинсой, Музработ, Қизириқ, Бандихон, Оқолтин, Сайхунобод, Мирзаобод, Ховос, Пискент, Қўштепа, Боғдод туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Изоҳ (0)