Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Президент матбуот котибининг ёзишича, йиғилишда қатор тайинловлар амалга оширилган.
Хусусан, Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Меҳриддин Абдуллаев 2020 йилнинг январидан “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётганди. 11 март куни Баҳодир Сидиқов 11 март куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланган.
Меҳриддин Абдуллаев бундан аввал, 2017 йил декабрь ойида, Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари этиб тайинланганди. У бунгача Бухоро вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)