• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистонда тадбиркорларга валюта конвертацияси бўйича чекловлар киритилаётгани хабар қилинди

    Ўзбекистон Марказий банки 18 сентябрдан бошлаб тижорат банклари учун валюта операцияларига қўйиладиган талабларни кучайтирмоқда. Бу ҳақдаги қарор Марказий банк томонидан бугун, 15 сентябрь куни қабул қилинган. “Газета.уз” сайти банк соҳасидаги бир нечта мустақил манбаларига таяниб ёзишича, эндиликда хўжалик юритувчи субъектларнинг чет эл валютасини сотиб олиш ва валюта операциялари билан боғлиқ амалиётлари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали ўтказилиши керак.

    “Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларга хорижий валютани сотиш операцияларини ҳар бир банкда ташкил этилган таркибий бўлинмалар (раис ўринбосари раҳбарлигида экспертлик гуруҳлари) хулосалари асосида амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади.

    Шунингдек, мижозларнинг асосий ҳисобварақларидан валюта конвертациясини қилиш мақсадида миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.

    Шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар — мижозларнинг бошқа банкларда очилган ва бошқа банк мижозларига банкларда очилган иккиламчи махсус валюта ҳисобварақлари ёпилади. Бошқача қилиб айтганда, мижозлар бошқа банклардаги махсус ҳисобварақларини ёпиши, фақат битта ҳисоб рақамига эга бўлиши, яъни конвертацияни фақат битта банк орқали амалга ошириши керак.

    Конвертация қилиш учун сотиб олинган валютанинг мамлакат ичида бухгалтерия ҳисоби ва ҳаракатини юритиш учун махсус валюта ҳисобварақларидан фойдаланилади. Махсус ҳисобварақдан конвертация қилинган валюта шартнома бўйича импорт учун тўланиши ёки конвертация қилишдан кўзланган бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин. Экспорт ёки бошқа даромадлар бўйича (низом, қарз) эркин валюта жорий валюта ҳисобварақларига тушади.

    Бундан ташқари, қаноатлантирилган буюртмалар бўйича операцияларни валюта сотиб олинган кундан эътиборан етти иш кунида якунлашга рухсат берилади. Ҳозирда бу жараён тахминан бир кун давом этади.

    Фото: Google Images

    Манбаларнинг тушунтиришича, гап мижознинг сотиб олинган чет эл валютасидан маблағлар махсус валюта ҳисобварағига тушган пайтдан бошлаб етти кун ичида фойдаланиш мажбурияти ҳақида кетаётган бўлиши мумкин (бундай бандлар аллақачон баъзи банкларнинг шартномаларида мавжуд).

    Барча тижорат банклари раҳбарлари мазкур талабларга риоя этилмаган тақдирда банкка нисбатан валюта операцияларини амалга оширишга доир чекловлар ўрнатилиши ҳамда республика валюта биржаси савдоларида иштирок этишини чеклаш ва бошқа тегишли чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилади” дейилади “Газета.уз” хабарида.

    Жамоатчилик ушбу янгиликни қандай қабул қилди?

    Жамоатчилик вакиллари, иқтисодчилар ҳамда блогерлар бу хабарни хавотир билан қабул қилишди.

    Жумладан, иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича,  миқдорий чекловлар доим техник чекловлардан бошланади.

    “Бугун банкларга юборилган ва 18 сентябрдан ижрога олинадиган топшириқ қандай “эзгу мақсадлар” билан асослантирилмасин, иқтисодиётга, бизнесга ва ишончга етказадиган зиёни билан эмас, чекловларнинг боши сифатида эсда қолади. Оладиган зиён ва тўлайдиган товонларимизни ҳозир санашга ва ҳисоблашга ҳожат йўқ. Бу кун ҳали яна жуда кўп эсланади”, деб ёзди у.

    “Эффект Макаренко” канали муаллифи Никита Макаренко эса бу хабарга “1997 йилга қайтишми?” деб муносабат билдирган. Унинг таъкидлашича, 2016 йилда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар кўп жиҳатдан ҳозир биз билган Ўзбекистон юзага келишига ҳисса қўшган.

    Иқтисодчи Юлий Юсуповнинг муносабати эса қуйидагича бўлди:

    “Кеча мендан конвертация ҳолати орқага қайтиши мумкинми, деб сўрашди. Мен, албатта, ҳамма нарса мумкин, дедим. Лекин мен конвертацияни чеклашга қайтишни тасаввур қила олмайман.

    Энди, афсуски, қила оламан. Нега бошқа банк орқали конвертация қилиш мумкинмас? Бу нима аҳвол?

    “Валюта банкларнинг таркибий бўлинмалари – банклар раис ўринбосарлари бошчилигидаги эксперт гуруҳлари хулосалари асосида сотилади” дегани нимаси? Улар нимага асосланиб қарор чиқарадилар? Қандайдир ақл бовар қилмайдиган бемаънилик”.

    Марказий банк ҳозирча бу хабарларга изоҳ бергани йўқ.

    15.09.2023, 23:11   Изоҳ (0)   14369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғоққа чиқиб қолган 8 метрлик кит, Россияда юрган Ким Чен Ин, Италияга “оқиб келаётган” муҳожирлар — 15 сентябрь суратлари

    15.09.2023, 22:40

    Евгений Пригожин энг нуфузли яҳудийлар рўйхатидан жой олди

    15.09.2023, 22:30

    АҚШ ва Саудия ўртасидаги млрд долларлик қурол битими барбод бўлди — ОАВ

    15.09.2023, 21:52

    АҚШдаги учта автомобиль ишлаб чиқарувчи йирик заводда иш ташлаш бошланди

    15.09.2023, 21:15

    Руминия бош вазири Европа Иттифоқи давлатларини Россия газидан бутунлай воз кечишга чақирди

    15.09.2023, 20:55

    Журналист ўлимига сабаб бўлгани айтилаётган дори: Қайси давлатларда “Левофлоксацин”дан фойдаланиш чекланган?

    15.09.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.