Ўзбек бокси ҳақида Boxing Uzbekistan Realiti шоуси суратга олинмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.
Унинг илк иштирокчи афсонавий ўзбек боксчиси Руслан Чагаев бўлади.
Қайд этилишча, суратга олиш ишларининг биринчи босқичи Москвада амалга оширилган. Яқин кунларда иккинчи босқич доирасида Тошкентда суратга олиш жараёни бўлиб ўтади.
Руслан Чагаев кўрсатув трейлерида ўзбек боксига оид фикрлари билан ўртоқлашди:
“Ўзбекистонда иқтидорли йигитлар жуда кўп. Ўзбекистон ҳозир ҳаваскор бокси бўйича дунёда лидерлик қилмоқда. Бу реалити шоу юлдузга айланаётган ёш проф боксчилари бор ўзбек бокси ҳақида бўлади. Бу шоу Голливуд студияси билан ҳамкорликда суратга олинади ва бутун дунёга намойиш этилади”, — дейди Чагаев.
Изоҳ (0)