Литва ҳукумати Россия Федерацияси ва Белорус фуқаролари учун мамлакатга кириш ва қолиш чекловларини яна бир йилга узайтирмоқчи. Мамлакат ТИВ бу ҳақида BNS агентлигига маълум қилди.
Литва Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилишича, беларусларга нисбатан тақиқлар Россия Федерацияси фуқароларига нисбатан камроқ даражада жорий этилади.
Масалан, Беларусь фуқаролари иккинчи чегара назорат чизиғида қайта текширилмаслиги мумкин, русларга эса такрорий текширув мажбурийдир.
Аввалроқ Литва ҳукумати Литва ҳарбий хизматчилари ва амалдорларига расмий сафарлардан ташқари пайтда Россия, Беларусь ва Хитойга боришни тақиқлаган эди.
Изоҳ (0)