Ўтган йил давомида Uzum Market миллий маркетплейси мамлакат бўйлаб 340 дан ортиқ буюртма тарқатиш пунктларини очди. Янги тарқатиш пунктлари нафақат йирик шаҳарларда, балки бутун мамлакат бўйлаб кичик шаҳарчаларда ҳам пайдо бўлиб, миллионлаб ўзбекистонликларга керакли товарларни танлаш, нархларни таққослаш ва уларни нақд пул билан, карта орқали ёки Узум Насиядан муддатли тўловга харид қилиш имкониятини беради.
Миллий маркетплейс таҳлилчилари сўнгги 6 ой ичида 30 мингдан кам аҳолиси бўлган шаҳар ва қишлоқларда энг машҳур товарлар рейтингини туздилар.
Кунгабоқар ёғи ва яшил нўхат рейтингнинг етакчиларига айланди — бу товарлар Бешариқ, Жалақудуқ, Яйпан ва Uzum Market буюртма тарқатиш пунктлари ишлайдиган бошқа кичик шаҳарлар аҳолисининг ҳар иккинчи буюртмасида мавжуд.
Иккинчи ўринни кир ювиш совуни, шампунлар ва намлантирувчи кремлар эгаллади, шарбатлар ва газланган ичимликлар эса етакчи учликни якунлайди.
— Кичик шаҳар ва қишлоқлардаги одамлар учун нархларни таққослаш ва бутун оила учун товарларни максимал фойда билан сотиб олиш жуда муҳим, — дейди Uzum Market бош директори ўринбосари Акмал Раҳимов. — Uzum Marketда ҳар доим ҳар бир уйда энг кўп талаб қилинадиган товарлар 1 кун ичида кафолатланган етказиб бериш билан унумли нархларда мавжуд. Қишлоқларнинг аҳолиси онлайн-шопингни фаол равишда ўзлаштирмоқда, масалан, 15 мингга яқин одам яшайдиган Қоровулбазарда биз кунига 100 дан ортиқ буюртма тарқатамиз. Шу билан бирга, қишлоқлардаги дўкон эгаларининг ўзлари ҳам Uzum Marketдаги ўз нуқталари ассортиментини тўлдираётганини кўряпмиз.
Бугун бутун мамлакат бўйлаб 72 та аҳоли пунктларда Uzum Marketда 1 кун ичида етказиб бериладиган 600 мингдан ортиқ товарларга буюртма бериш мумкин, 2024 йил охирига келиб миллий маркетплейс 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган барча шаҳар ва қишлоқларни қамраб олган ҳолда тарқатиш пунктлари тармоғини 3 баравар оширишни режалаштирмоқда. Платформада ўз товарларини бутун мамлакат бўйлаб 8000 дан ортиқ тадбиркорлар, компаниялар ва ўзини ўзи банд қилганлар сотадилар.
Шериклик ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)