АҚШнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси виза олмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат қилди.
Унда келтирилишича, Тошкентдаги АҚШ элчихонаси 2024 йилнинг 13 февралидан эътиборан, барча ноиммиграцион виза мурожаатчиларидан, айнан суҳбатга рўйхатдан ўтиш вақтида фойдаланилган DS-160 анкетасини суҳбат куни ҳам тақдим этишларини талаб қилишни бошлайди. Суҳбатга фарқли DS-160 анкетасининг тасдиқланган саҳифаси билан ташриф буюрган мурожаатчилар виза суҳбатига қабул қилинмайди ва улардан қайта суҳбатга рўйхатдан ўтиши сўралади.
“Сиз суҳбатга рўйхатдан ўтиш учун фойдаланган DS-160 анкетаси тўлиқ тўлдирилмаган ёки сезиларли хатоларни ўз ичига олган бўлса, у ҳолда янги DS-160 анкета тўлдиришингиз ва анкетанинг янги баркод рақамидан фойдаланган ҳолда, янги суҳбат куни белгилашингиз керак бўлади.
Агар анкетангизга фақатгина кичик ўзгартиришлар киритишингиз зарур бўлса, у ҳолда янги анкета тўлдирмасдан ва қайта суҳбат куни белгиламасдан, виза суҳбатига келишингиз мумкин бўлади. Ходимларимиз анкетангиздаги кичик хатоларни тўғрилашда кўмак беришлари мумкин”, — дейилади мурожаатда.
Изоҳ (0)