Осиё футбол конфедерацияси талқинига кўра Осиё Кубоги мусобақасининг 2-тур рамзий жамоаси эълон қилинди.
Таркибдан Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳам жой олди. Файзуллаев Ҳиндистонга қарши ўйинда битта гол урган ва майдонда фаол ҳаракатлари билан ажралиб турганди.

Дарвозабон: Ҳолид Эйса (БАА);
Ҳимоячилар: Сауд Абдулҳамид (Саудия Арабистони), Аҳмад Ал Ҳамиси (Уммон), Жастин Убнер (Индонезия), Милод Муҳаммади (Эрон);
Ярим ҳимоячилар: Али Мадан (Баҳрайн), Муҳаммад Канно (Саудия Арабистони), Аббосбек Файзуллаев (Ўзбекистон), Акром Афиф (Қатар);
Ҳужумчилар: Айман Ҳуссайн (Ироқ), Язан Ал Наймат (Иордания).
Изоҳ (0)