Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги метан заправкада “Жигули”да ёнғин чиқди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
![](/static/2023/Nigora/JY.jpg)
Вилоят ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин 13 январь куни соат тахминан 22:00 ларда Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 1999 йилда туғилган фуқаро Г.К. га тегишли бўлган “Ваз2107” русумли транспорт воситасига газ қуйиш вақтида келиб чиққан.
![](/static/2024/01/14/photo_2024-01-14_00-24-33-cApxoZQc.jpg)
Натижада автомобиль қисман ёнган. Ушбу ёнғин натижасида фуқаролар соғлиғига зиён етмаган.
Изоҳ (0)