Самарқанд вилоятида кучли шамол эсиши натижасида айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бунинг натижасида Ургут, Паст Дарғом, Самарқанд туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри истеъмолчилари қисман (12 500 та) электр таъминотидан узилган.
“Кучли шамол эсиши тўхтагач, электр энергияси етказиб берилиши таъминланади”, — дейилади хабарда.
Аввалроқ “Ўзгидромет” Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсиши, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкинлиги тўғрисида хабар берганди.
Изоҳ (0)