Москвада 6 ёшли қизни ўлдиришга уринишда гумон қилинган Қирғизистон фуқароси қўлга олинди, деб хабар бермоқда Россия пойтахти Тергов қўмитаси матбуот хизмати.
“Сўроқ пайтида судланувчи ўз айбига иқрор бўлди ва қилмишидан пушаймонлигини билдирди”, — дейилади хабарда.
Тез орда эркакка айблов эълон қилинади.
Қирғизистонлик эркак 6 январь куни Москва жануби-шарқида жойлашган дўконда қизга ҳужум қилган. Терговчилар томонидан одам ўлдиришга уриниш моддаси бўйича иш қўзғатилди, бу 20 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Shot Telegram каналининг хабар беришича, 43 ёшли эркак Мяснов дўконида қизга ҳужум қилиб, унинг бўйнини синдириш билан таҳдид қилган. Шифокорлар жабрланувчига бош жароҳати ташхисини қўйишди. Маsh Telegram каналининг аниқлик киритишича, ҳужумдан олдин эркак ароқ сотиб олиб, ичган. Эркак полиция етиб келгунига қадар қизнинг отаси томонидан зарарсизлантирилган.
Изоҳ (0)