Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 44 ёшли Ўзбекистон фуқароси икки нафар 4-синф ўқувчисини зўрлаганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Қўлга олинган шахс 18 декабрь куни эрталаб Пушкинская кўчасида мактабга кетаётган қизларга шаҳвоний характердаги зўравонлик ҳаракатларини содир этганликда гумон қилинмоқда.
Ўзбекистон фуқароси изоляторга жойлаштирилган. Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.
Санкт-Петербург бўйича Тергов қўмитасининг Бош тергов бошқармасининг тергов органлари ушбу факт бўйича жиноий иш қўзғатди. Айбланувчига нисбатан айблов эълон қилинган ва тергов талабига биноан у суд томонидан ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)