Жанубий Кореянинг “Соннам” клуби ўзбекистонлик футболчи Икром Алибоев трансферини эълон қилди.
Клуб айнан футболчининг туғилган куни у билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Алибоев бунга қадар ҳам Кореяда фаолият олиб борган. Жанубий Кореянинг “Сеул” (2018—2021), “Тежон Ситизен” (2021) ва “Канвон” (2023) каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.
“Соннам” ўтган мавсум Кей-Лига 2 да 47 очко билан 9-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)