Германия терма жамоаси ва “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Франс Беккенбауэр 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақида унинг оиласи маълум қилди.
Беккенбауэр 4 марта Германия чемпионлиги ва 3 марта Еврокубокни қўлга киритган. Германия терма жамоаси таркибида 1974 йилги Жаҳон Чемпионатида ва 1972 йилги Европа Чемпионатида зафар қучган. Шунингдек, фаолияти давомида 2 марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган.
Германия терма жамоаси бош мураббийи сифатида 1990 йилда мундиалда чемпионга айланган. “Бавария” устози сифатида Бундеслига ҳамда УЕФА Кубогини қўлга киритган.
Франс фаолияти давомида “Нью-Йорк Космос” ва “Гамбург”да ҳам тўп сурган.
Изоҳ (0)