Футбол бўйича Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган ўйинда “Севилья” “Атлетик”ка 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“Севилья” ҳимоячиси Серхио Рамос учрашувдан сўнг DAZN’га интервью берди. Бу вақтда трибунадан бир мухлис Рамос томонга қараб бақираётганди.
37 ёшли ҳимоячи бир муддатга интервьюни тўхтатиб: “Бир оз ҳурмат қил, биз гаплашяпмиз.
Одамларни ва клуб эмблемасини ҳурмат қил, овозингни ўчир”, — дея бақирди.
“Севилья” ушбу мағлубиятдан сўнг 16 очко билан турнирнинг 16-ўрнида бормоқда. “Атлетик” эса 38 очко билан 4-поғонани банд этган.
Изоҳ (0)